Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлмайдими?

13:50 / 02.12.2015 | AbdulAziz Mirsaidov | 2852

Ассалому алайкум! Ҳаммага маълум ҳозирда "Клик" хизмати орқали уяли алоқа телефонлари учун пул тўлаш ва бошқа тўловларни амалга ошириш ҳам мумкин. Бундан ташқари, бу орқали бошқа инсонлар учун тўловларни бажариб, пулингизни нақд қилиб олиш имконияти ҳам бор. Аммо мени бир масала ўйлантириб қўйди. Агар мен бир инсонга бу хизмат орқали телефонига 5.000 сўм тўлаб берсам, худди шу пулни ўша одам менга беради. Лекин компания мендан тахминан 1 ёки 2 цент хизмат учун олиб қолади. Табиийки, мендан кетган бу озгина пул учун мен розиман. Айтингчи, бу ердаги иш рибо бўлиб қолмайдими? Аллоҳ Ўзи рози бўлсин! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда бизнинг билишимизча, икки тарафга ҳеч қандай зарари йўқ. Ўртадаги кетаётган харажат пул ўтказиб берувчининг хизмат ҳақи бўлиб, уни хоҳоласангиз оласиз хоҳласангиз кечиб юборасиз. Унда “Клик” хизмати 0.005 цент "Узкарт" хизмати эса 0.005 цент олади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat