Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ва закот

20:33 / 18.04.2022 | Дилором | 1236

Ассалому алайкум! Мени ўтган йили 15.000$ долир пулим бор эди. У пулни 2 кишига ишлатиб туришига қарз бергандим. Келаси йилга келин олмоқчиман шунда берарсизлар деб қарз берган кишилар қарзни беришга қодир. Мен қарз берганим учун у пулдан закот бермаганман. Мен пулни қайси йилда олсанг ўша йилга закот берасан дейишди. Хозирда Манда 10.000 $ долир пулим ва ўзимни ва 2 қизим ва келинимга деб олиб қўйилган тиллоларим бор 1). Мен қарз берган пулимдан хам закот бераманми? Бу йил ва ўтган йил учун ёки пулни олган йили учун бераманми? 2). Мен тиллоларни хаммасини бир қилиб закот тўлайманми пулимга қўшиб ёки хар бир фарзанга атаб қўйилган тиллони алохида хисоблаб нисоб етса шунда тўлашадими? 3). Фарзандини закотини ота-она тўласа бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қарзга берган пулингиздан ўтган йил учун ҳам бу йил учун ҳам закот берасиз.

2). Ўша тиллоларни ҳали уларга мулк қилиб топширмаган бўлсангиз барчасини бир қилиб нисобингизга қўшиб закот чиқарасиз. Чунки у ҳали сизнинг мулкингиздир.

3). Агар фарзандлар балоғатга етган бўлишса уларнинг молининг закотини сиз адо қила олмайсиз. Ўзлари адо қилишлари ёки бирор кишини вакил қилишлари шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat