Ассалому алайкум! Ҳомиладорликда ҳайз кўрса, намоз ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом!
وَمَا نَقَصَ عَنْ أَقَلِّ الْحَيْضِ أَوْ زَادَ عَلَى حَيْضِ الْمُبْتَدَأَةِ، وَهُوَ عَشَرَةُ، أَوْ عَلَى نِفَاسِهَا، وَهُوَ أَرْبَعُونَ، أَوْ عَلَى الْعَادَةِ فِيهِمَا، وَجَاوَزَ أَكْثَرَهُمَا، وَمَا رَأَتْ حَامِلٌ: اسْتَحَاضَةٌ لَا تَمْنَعُ صَلَاةً وَلَا صَوْمًا وَلَا وَطْئًا.
Ҳайзнинг озидан кам бўлган ёки дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган – у ўн кундир, – ёки (дастлаб) нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган – у қирқ кундир, – ёки иккисидаги одатга зиёда бўлиб, иккисининг кўпидан ҳам ортиб кетган ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир.
У намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам ман қилмайди.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.