Ассалому алайкум! Аллоҳга кўп шукурлар бўлсинки Аллоҳ дилимга солиб номозга ўтганимга бир йилча бўпқолди. Лекин хозир жуда ёмон холатдаман. Албатта сизларга бунга ўхшаш саволлорни кўп юборишган, аммо мен кандайдир жуда ёмон холатдаман. Хаёлимга келаётган нарсаларни хатто тушнтиролмайман, хеч нарса кўнглимга сиғмаяпти, жуда оғир ахволдаман. Унга ўхшаш холатлар ёмон хаёллар аввал хам бўлганди лекин у хаёллар устозларнинг тушунтиришлари орқали яхши холатга келган эдим. Лекин хозирда шундай хаёллар келябдики бу хаёллар тўхтовсиз келиб, мен анча оғир ахволга тушиб қолдим. Устозларга айтсам хам хеч хотиржам бўлолмаябман қўрқиб кетяпман яқинларим нима бўлди деб сўраганида хаёлимдаги нарсалар росдан бўпқомадими экан деп баттар қўрқиб қолдим. Бу айтган гапимга гунох бўлмайдими? Хаёлимдаги нарсаларни тушунтролмайман. Бу нарсалар қандай қилиб қутилсам бўлади? Умуман ёмон хаёл келмаслигини иложи борми? Диндан чиқиб қолмадиммикан деп қўрқиб кетяпман.
– Ва алайкум ассалом! Муборак бўлсин, шайтон ҳазина бор уйга хужум қилади. Сиздаги иймон шайтон ҳасад қиладиган иймон экан. Сиз Бақара сураси билан Оятул Курсийни кўп ўқинг. 100-300 борагача Оятул Курсийни ўқинг. Нима хаёлингизга келса ҳам эътибор қаратмасдан оятни ўқийверинг. Асло қўрқманг, Қуйидаги дуони ҳам ўқиб туринг.
اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى
Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!