Ассаламу алайкум! Уйда баъзан эҳтиётсизликдан ёш болалар қўлига тушган диний китобни йиртиб қўйишади. Баъзан эса варақлари майдаланиб кетади. Баъзи вақтда кўчада ётган машинага осадиган “Оят ал курси” ёзилган қоғозларни топиб оламан. Ўзим қора седана ёғини кўп истеъмол қиламан. Унинг идишига ёзилган инструкциясида ҳам ҳадис ёзилган. Шу кабиларни йиғиб қўйиш керакми ёки ёқиб юборса бўладими?