Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз ҳозирда Россиядаги товуқ фермасига ишга кирмоқчимиз. Иш хонада намоз учун худди уйга ўхшатиб “молитвенный дом” деб хона ажратишган. Энг яқин масжид иш хонадан 45км. Яқин 200, 250 км атрофида бошқа масжид йўқ. Иш берувчи жумъа намозига боришга рухсат бермаса, ўша ажратилган хонада жумъа намозини ўқисак бўладими?
Шартлари тўғри келса, бўлади. Бўлмаса, пешинни ўқийсизлар.