Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен телевизор ва шунга ўхшаш бошқа "бытовой" аппаратураларни тузатаман. Аппаратларни эгалари тузатишга ташлаб кетиб, баъзи ҳолларда олиб кетишмайди. Мен эгаларини танимайман. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Устоз неча йиллардан буён ўйлаб сиқиламан. Менга маслаҳат беринг. Қиёматда Аллоҳнинг азобидан қўрқаман.
Бир йилдан кейин, эгаси келиб қолса тўлаб бериш шарти ила ишлатиб юборилса бўлади.