Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомба сўзлар

22:46 / 07.03.2015 | Azizbek Abduraimov | 3505

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сайтдаги “бомба сўзлар” мақоласини ўқиб анча хурсанд бўлдим. Гапимни бошлашдан олдин айтиб ўтай, мен аҳли сунна йўлида ва имоми Аъзам мазҳабидаман. Давлатимизда олиб борилаётган сиёсатга буткул қўшиламан ва унга ҳеч қандай ғараз ниятим йўқ. Менимча бу сўзлар орасига ҳижоб сўзини ҳам қўшиш керак. Чунки аёлларимиз учун фарзи аъйн бўлган бу амални гўёки, фақат диний оқим аъзоси бўлган аёллар киядиган, жудаям бир қўрқинчли кийимга айлантиришди. Одамлар бу улуғ либосни жамиятимизнинг турли бузуқчилик, фоҳишабозлик иллатларидан тўсиши аниқ бўлган ҳижобни, гўёки “диний оқим вакиласи ўзининг қиладиган бузуқ ниятини шунинг ичига яширади” деб ўйланадиган бўлди. Яъни ҳижоб кийган аёлга дин аҳкомини бажараётгани, ўзининг иффатини, қадру-қимматини, жамиятимизнинг ғурури ва мусаффолигини ҳимоя қилаётган аёл эмас, балки, қайсидир диний оқим аъзоси ва шу оқимнинг бузғунчи ғояларини тарқатиб юрган қўрқинчли бир аёл сифатида кўрила бошланди. Бу четдаги дин душманларини "ютуғи" бўлса, бизнинг эса жуда ҳам оғриқли нуқтамиз бўлиб қолди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда ҳам тўғри гап. Муслималарнинг шариат кўрсатмаси асосида кийиниши фарз эканини ҳеч ким унитмаслиги керак. Бундай кийиниш доимо шараф бўлиб келган ва шараф бўлиб қолади. Ҳозирда баъзилари ўзларича турли сафсаталарни гапиришга одатланиб қолишди. Дин тўғрисида гап кетганда ҳар бир сўзни яхши англаб гапириш лозим. Мисол учун намоз ўқиган, ароқ ичмаган ва шунга ўхшаш шариатга мувофиқ иш тутганларни "ваҳҳобий"ликда айблаш одат тусига кириб бормоқда. Бундан четланиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat