Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати

17:12 / 29.01.2016 | Solijon ibn Abduqodir | 2430

Ассаламу алайкум! Бизнинг оилада пайшанба куни кечки овқатдан сўнг ўтаганлар учун Қуръон тиловати қилинади. Сабабини дадамдан сўрасам, “шу куни ўтган ота-боболаримиз руҳи келади” деган эдилар. Бошқа кунлари ҳам кечки овқатдан сўнг ўтганлар учун тиловат қилинса бўладими? Шу ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Шу куни ўтган ота-боболаримиз руҳи келади” дейиш эътиқодга зид. Бу ҳақда бирор оят ёки ҳадисда далил йўқ. Бу иш ғайбга тегишли бўлгани учун бу ҳақда далилсиз бирор гапни айтиш, ғайбдан хабар беришга кириб қолади. Бу жуда хатарлидир. Қолаверса “ўтган ота-боболарнинг руҳлари ҳар доим ҳозиру нозир, бизларни кўриб туради” дейиш хатодир. Чунки ҳамма вақт ва ҳамма жойда ҳозиру нозир бўлиш фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатдир.
“Машойихларнинг арвоҳлари ҳозиру нозирдир” дейиш куфрдир. (Фатавои Баззозия).
Ҳадисларда, дунёдан ўтган кишиларга фаришталар воситаси ила орқасидан қолганларининг хабарлари берилиб туриши, яхши ишларига хурсанд бўлиб, ёмон ишларига хафа бўлишлари зикр қилинган. Бу иш уларга хабар орқали етказилиши зикр қилинган. Тиловат ёки савоб иш миқдори ва бағишланадиган куни белгиланган эмас. Халқимиз орасида “мавлид ўқилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳлари ташриф буюради” деган гап бор. Бу гап ҳам бирор оят ёки ҳадисга суяниб айтилган гап эмас. У зот ташриф буюрадиларми ёки йўқми бу ғайбнинг ишидир. Кимлардир тушида кўрганлари шаръан дилил бўла олмайди. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol-40616/

Топ рейтинг www.uz Openstat