Салафи солиҳлар деб саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинларни айтишар екан. Демак бир вақтнинг ўзида имом, авлиё, тобеъин, мужтаҳид ва салафи солиҳлардан бўлиш мумкинми? Масалан, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга ўхшаб. Ул зот бобаракот "Тазкиратул авлиё" китобида авлиёлар қаторидан жой олган екан. Бошқа уламолар ҳам шундай бўлиши мумкинми?
Салафи солиҳлар - саҳоба, тобеъин ва табаъа тобеъинлардан кимда имомлик, валиюллоҳлик ва мужтаҳидлик шартлари топилган бўлса, шундай.