Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳисоланадими?

06:54 / 17.08.2014 | muslimat. | 2330
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир танишим китоб дўконида менинг пластик картамдан 151 300 сўмга китоб харид қилди ва менга бу пулни 151 500 сум нақд қилиб берди, шунда менга унинг 200 сум пули ўтиб қолди. Мен унга бу ҳолат (агар мен сизга 200 сўмни қайтармасам) рибо ҳисоланади дедим ва унинг 200 сўмини қайтараман деб, адашиб, 1300 сўмни унинг телефонига тўладим ва яна кўшимча 1500 сум ҳам берибман, шунда жами 1300+1500=2800 сўм унга ўтиб кетди. Шундан 200 сум унинг ҳаққи, 2800-200= 2600 сўм менинг ҳаққим. Танишим 2600 сўмни менга қайтарадиган бўлди. Мазкур ҳолатда мен билмасдан ҳаракат қилиб қўйдим, яъни унинг 200 сўмини бераман деб 2600 сум бериб юборибман. Агар танишим 2600 сумни менга қайтарса бизнинг ишимизга рибо аралашадими, мен бу пулдан фойдалансам бўладими. Танишим ҳам ўзим ҳам мазкур ҳолатда билмасдан гуноҳкор бўлиб қолмадикмиман?! Саволимдаги камчиликлар учун узр сўрайман. Аллоҳ таоло барчалиримизга ҳалол ризқ ато қилсин. Устоз ҳаққимизма дуо қилинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғрилаганларингиз ҳаммасини яхши ҳолатга келтиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat