Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитга қўғирчоқ қўшиб кўмиш

12:07 / 13.04.2020 | Бехруз | 2013

Ассалому алайкум! Айрим аёллар авлодимиздан кўп ўлим бўлаяпти деб охирги маййитни кафанига латтадан кўғирчоқ ясаб кафанга солиб юборар экан. Гўёки қолганларни ажалдан асраб қолиш учун. Буни домлалар ва эркаклар билмас экан. Бу холатни маййитга қанчалик зарари бор? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўликка ҳеч қандай таъсири йўқ-ку, лекин тирикнинг эътиқодига таъсири бор. Чунки Аллоҳ таоло тарафидан ажални белгилаб қўйилган. Инсон касал бўлса даволанишга, оч қолса тўйдиришига буюрилган, лекин ажал келса бундай тадбир қил деган бирор буйруқ йўқ. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ۝ 

34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етита фарзанд кўрдилар. Фотима онамиздан ташқари олтитаси у зот ҳаётлик вақтларида вафот топишди. Агар ўлимни қайтаришни бирор тадбири бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам албатта-албатта уни ҳам суннат қилиб қолдирган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat