Минг афсуски, ҳозирда баъзи бир инсонлар оқибатини ўйламай, тилларини тия олмасдан ўз жуфти ҳалолларини уч марта талоқ қилиб, оилалар ажралишига сабаб бўлишмоқда.
Маълумки, хотин уч талоқ бўлган бўлса, улар ҳаётларини ўзаро боғлай олмайдилар. Хотин бошқа эрга тегиб, у билан ҳам келишолмай ажралса ё ундан бева қолса, ана шундагина аввал уч талоқ қилган эри билан ҳаётини боғлаши мумкин.
Шуни ҳисобга олиб, агар эр ва хотин яна қайта ярашмоқчи бўлишса-ю, лекин орада уч талоқ турган бўлса, бундай вазиятда хотин бошқа бир кишига, масалан докторларнинг ташхисига кўра ўлими яқин бўлган бирор беморга ёки ўлими яқин қолган, жинсий қуввати сўниб бўлган бирор қарияга никоҳланса ва унинг вафотидан сўнг яна ўзининг собиқ эри билан ярашиб олса жоизми?