Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қуръонни Каҳф сурасининг 83-оятларидан бошлаб ўқисак, у ерда Зулқарнайн қуёш ботиш жойига етиб боргани ва қуёш лойқа балчиққа ботишини кўргани ёзилган. Сўнгра эса қуёш чиқиш жойида бир қавмни кўради ва у қавмда қуёшдан ҳимоялагичи йўқлигини кўради. Абу Довуд суннатларида ҳам айтилишича Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зардан қуёш қаерга ботишини сўрайди. Абу Зар Аллоҳнинг Расули билгувчироқ дейди. Шунда Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам унга айтадилар, "Қуёш лойқа балчиққа ботади." Шу оят ва ҳадиснинг тафсирлари недир?