Ассалому алайкум! Эскиларни нон хақида айтганларини эшитиб, нонни илохийлаштириб юбормасканмикан деб ўйлаб қолади киши. Нондан шайтон қочади деган гапларни эшитиб қоламан. Шу ишларга динимиз муносабати қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда халқимиз нонни ўз даражасидан кўтариб юборишган. Ҳатто баъзилар нонга қасам ҳам ичиб юборашади. Тўғри нон ризқ, Аллоҳ таолонинг бошқа неъматлари ҳам ризқ. Ҳар бири қадрланиши керак. Аммо қасам ичадиган даражага чиқармаслик керак. Баъзилар бирор гапи ёки ишини тасдиқламоқчи бўлса, нотўғри бўлса нон урсин ҳам деб юборади. Бу мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!