Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги "Бисмиллаҳ"ни айтилиши

13:39 / 26.02.2020 | Rustam Mexmonov | 2366

Ассалому алайкум! Сизларнинг хайрли ишларингизни доим кузатиб бораман. Кўп саволлар бермоқчи бўламан, лекин меҳнат қилиб ёзиб, бизларга тақдим этиб қўйилган китобларда бор нарсаларни ўқиб, ўрганиш ўрнига дангасалик билан сизлардан сўрашга ийманаман. Изланиб кўпига ўзим жавоб топяпман. Лекин баъзи саволларга жавоб топишда қийналяпман. Шуларга жавоб ёзсангиз. Олдиндан раҳмат! 1) Намозни бошида "Бисмиллаҳи раҳманир роҳийм" айтилишини биламан, лекин Фотиҳа сураси ва зам сураларини ўқишни бошлашдан олдин ҳам айтилиши керакми? (Чунки масчидларда имомлар буни айтганларини эшитмаймиз, баъзилар "уни ичда ўқилади, шунинг учун бизлар эшитмаймиз" дейишади) 2. "Ибодати Исломийя" китобида 10 сажда ояти борлиги ҳақида ўқидим ва ушбу сажда оятини ўқиганда сажда қилиш кераклигини билиб олдим. Китобда сажда ояти мавжуд суралар номи келтирилган, оят номи ёки нечанчи оят эканлиги келтирилмаган. Мен Алақ сурасини ёд олганман ва уни Қуръон ўқиш ҳамда намозда зам сура сифатида ҳам ўқиб келаман. Саволим шундаки, 2.1) Алақ сурасидаги ушбу сажда ояти қайси? 2.2) Мен намозда ушбу сурани ўқиганимда бир марта қўшимча сажда қиламанми? 2.3) Сажда ояти ўқиганда, фақат намоз ўқиганда сажда қилинадими ёки уни тиловат қилганда ҳам сажда қилинадими? 3) Нима учун кимнидир ҳурмат қилсак, уни сизлаймиз-да, лекин буюк роббимизни, энг буюк зотни, оламларни яратувчисини "Сиз" деб мурожаат этмаймиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаҳрий намозда жаҳрий, махфий намозда махфий қироатдан олдин Бисмиллаҳни айтиш суннат ҳисобланади. Бу Фотиҳа ёки ундан кейин бирор бир сурани ўқишга тегишли. Валлоҳу аълам!  Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. 

http://fiqh.uz/maqola/462

Топ рейтинг www.uz Openstat