Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос тақсимоти

20:16 / 30.04.2019 | u_adilov | 3524
Ассалому алайкум! Отам вафот этганлар. Онам алҳамдулиллаҳ ҳаётлар. Биз оилада 3 фарзандмиз (1 ўғил, 2 қиз). Ҳозирда 2 та аммам ва 1 та амаким борлар (Уларнинг ўз оилалари бор ва алоҳида яшашади). Ушбу ҳолатда отамдан қолган мерос тақсимоти қандай бўлиши ҳақида ахборот беришингизни сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Отангизнинг мулкидан амма ва амакиларга ҳеч нарса тегмайди. Масаланинг асли 8дан бўлиб, у ҳаммага тенг бўлинмагани учун уни 4га кўпайтирилади. Чунки бир ўғилни 2 қиз деб олинади. Шунда 1/8 хотинга, яъни 4 ҳисса, қолган 24нинг 12 ҳиссаси ўғилга, ундан қолгани 6 ҳиссадан 2 қизга. Бунда отадан қолган ҳамма мол-мулкнинг қийматини чиқарилади ва 32 ҳисса қилиб олинади. Сўнг юқоридаги асосга кўра тақсимланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat