Дарвешона деган со'з ма'носига тушунтириш берсангиз? Шу маросимни масжидда ёки қабристонда о'тказиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Диний китобларимизда “дарвешона” деб аталган маросим йўқ. Аммо сиз айтган ишлар ичида ушбу номдан бошқа нарсаларни қилиш жоиз. Яъни, кўпчилик тўпланиб, қўй сўйиб, амри маъруф қилиб, таом пишириб емоқ манъ қилинмаган.