Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мотрудия ақидаси

09:20 / 18.02.2017 | Shohjahon | 5664

Ассалому алайкум! Ақийдада Мотрудий мазҳабидамиз, фиқҳда эса Ҳанафий мазҳабида. Имом Мотрудий Абу Ҳанифадан кeйин яшаганлар. Нeга фиқҳда ҳам  ва ақийдада ҳам Абу Ҳанифа мазҳабида эмасмиз?  Абу Ҳанифа даврида ақийда илмлари бўлмаганми? Ёки Абу Ҳанифа фақат фиқҳда илмий мeрос қолдирганмилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз ақийдада ҳам, фиқҳда ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидамиз. Имом Мотуридий ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидалар. Ҳозирда кўп кишилар имом Мотуридий нима деганларини ҳам тушунмайдилар. У киши аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зид бўлмаган ҳолатда ўз даврларида чиққан мужассима(Аллоҳ таолога жисм исбот қилувчи) ва мушаббиҳа(Аллоҳ таолони махлуқотларга ўхшатувчи)ларга раддия тарзда Аллоҳ таолонинг исм сифатларини таъвил қилиб, ўша давр оммасини куфрга кетиб қолмаслигига сабабчи бўлганлар. Чунки у давр Юнон ва Рум фалсафаси ниҳоятда авж олган давр бўлиб, одамлар уларнинг фалсафасига кўр-кўрона эргашганлар. Ҳозирги кунда бундай фалсафа йўқ. Шунинг учун одамлар Имом Мотуридийнинг қадрларини ҳам, хизматларининг қийматини ҳам ҳис қила олмайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat