Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳга шукр 5 вақт намозни одат қилганман, баъзида масжидда, баъзида дўконда ўқиб оламан. Сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" рисолангизни ўқиганимдан кейин ишораи саббобани бажариб келяпман. Ҳазрат саволим шуки, мен ишораи саббобани ўзим ёлғиз ўқиганда бажараман, жамоатда бўлганимда бажармайман. Чунки жамоатимиз катта эмас, ҳар хил инсонлар бор: илмли, илмсиз ва бошқалар. Ҳазрат бу ишим тўғрими, риё ёки бошқа гуноҳга кирмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.