Менинг отам анча йил аввал оламдан ўтганлар. Бир одам келиб "отангни мендан қарзи бор эди" деди ва унинг на гувоҳи ва на ҳужжати борлигини айтди. Сўралаётган сумма жуда катта, тўлаш учун ўз уйимни сотишим лозим. Айтингчи устоз, мен қандай йўл тутсам тўғри бўлади.