Ассаламу алайкум! Қадрли устозлар, мен бир масалада боши берк кўчага кириб қолдим. Машинани техосмотрдан ўтказиш учун поликлиникадан хайдовчининг соғлиги ҳақида справка керак, лекин ГАИда пул эвазига ҳал қилиб беришади. Буни тўғри йўл билан амалга оширай деб мақсад қўйдим, лекин тиббий кўрикдан ўтганлардан сўрасам - жуда кўп вақт ва маблағ кетишини ва барибир наркологический ёки психоневрологический марказдан пул бермасдан ўтиб бўлмайди дейишаяпти. Икки жойда ҳам пул берилса нима қилишни билмай турибман. Агар ГАИда берсам анча арзон, агар тиббий кўрикдан ўтсам - бир неча кун ва анча қиммат. Шайх хазратларининг жавобларининг бирида - агар мажбур ва бировнинг хаққига хиёнат қилинмаса - деган жавобни ўқидим(жавобни тўлиқсизлиги учун узр сўрайман). Илтимос маслахат беринг, қандай йўл тутай?
Ва алайкум ассалом! Иккисига ҳам бермай ишни тўғри бажаринг. Валлоҳу аълам.