Биз табиий фанлар мутахассисларимиз. Амалиётда бажарилган ишлардан олинган натижалар маҳаллий ва ҳалқаро журналларда мақола қилинади. Такрорий шу тажриба журналда ёзилган мақола бўйича қилинса, натижа олинмайди. (Баъзиларнинг айтишича) Сабаби мақолада келтирилган тажриба 10 соат давом этган бўлса, амалиётда 15 соат давом этган бўлади. Муаллиф амалдаги 15 соатни 10 соат қилиб кўрсатади. Шунга ўхшаш амалиёт билан мақоладаги ўртаcида бир неча фарқлар бўлади. Яна бир мисол: Муаллиф ўз мақоласида “маҳсулотни тозалашда унга мос эритувчи ишлатилди” деб ёзади. (мақоланинг бирор жойида эритувчи айтилмаган ҳолда). Бу ишларини илмий тадқиқот қилаётганлар шундай изоҳлайди. . . "Мақолани ўқиб, ушбу ишга қизиққан киши, тажрибани тўла аниқлаш учун мақола муаллифи билан боғланади" ва шунга ўхшаш сабабларни айтади. Бу каби ҳолатлар илмни яширишга кирмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Очиғини айтса, яъни мақола реклама учун берилаётгани, ундан фойланмоқчи бўлган киши муаллифга боғланиши айтилса, жоиз бўлади.