Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳога учта нарсани сеп қилиб берганларини ҳадисларда ўқиганмиз. Аммо баъзилар, бу қилган ишлари бизга ҳам суннатми дейишади. Яна баъзилар У зот ўша даврдаги шароитдан келиб чиқиб қилганлар. Агар ҳозирги шароитда бўлганларида энг зўрини қилган бўлардилар, дейишади. Сиз нима дейсиз, шариатда ўша ҳадисга биноан отада сеп қилиш мажбурияти борми ёки бу ишни қилиш суннатми?