Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Отам 65га кирдилар, хаж зиёратига бориб келганлар Худога шукур соғломлар. Кўпинча отам хуфтонни масжидда ўқийдилар. Мен баъзида ишдан эртароқ қайтганимда отам билан бирга уйда жамоат бўлиб хуфтон намозини ўқиймиз. Отам имомликка ўтадилар. Намоз пайтида отамни бир икки адашганларини сезаман, лекин намозни тугатганимизда адашганларини айтмайман, кунгилларига келиб ранжимасинлар дейман. Агар шуни айтсам одобсизлик қилган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу отангизни тўғри қабул қилиш ёки қилмаслигига боғлиқ. Агар тўғри тушунсалар фарз ва вожибга тегишла хатоларни айтиб, агар намозни бошқа ўқиш керак бўлса қайтадан ўқиш керак. Валлоҳу аълам!