Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибрат олса бўладими?

16:19 / 02.02.2015 | Муроджон Зафаров | 2648
Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" асарида “инсон бу дунёдан ўтгандан сўнг унинг руҳи то 10 йилгача ҳар жумъа оқшоми ва жумъа куни оила аъзоларидан хабарлашади. 10 йилдан 40 йилгача эса икки ийд куни бир марта келади” дейилган. Бир танишим салкам 4 йилдан буён ота-онаси руҳини шод қилиш учун, ҳар пайшанба куни кечқурун (жумъа оқшоми) таом тайёрлаб, асосан туғишганларини чақириб (баъзан бошқаларни ҳам таклиф қилади), зиёфат қилади. Охирида ўзи Қуръон ўқиб бағишлайди. Марҳум онасини номидан мактаб ўқувчиларига ҳар ой стипендия ҳам тарқаттиради. Лекин ўзи тарқатиш учун бормайди. Шундай қилса савоб кўп бўлармиш. Марҳум отаси хотирасига “кураш турнир”и ҳам ўтказади. Тўғриси ҳавасим келади. Айтингчи, бу кишининг қилаётган иши тўғрими? Ундан ибрат олса бўладими? Агар бу йигитнинг иши тўғри бўлса, унинг ҳаққига ва бундайлар сафи кўпайишини Аллоҳдан сўраб дуо қилсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Илмли одам билан маслаҳатлашсин. Ўзича бундай ишларни қилмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat