Устоз, фиқҳ китобларининиг таҳорат бобида “агар қўлда узук бўлса, остига сув юборилади” дейилган. “Зикр аҳлидан сўранг” деган видео лавҳангизда “эркакка олтин ҳам кумуш ҳам ҳаром” деб айтибсиз. Ахир Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳам кумуш узуклари бўлганку. Саволимнинг маъноси эркак кишига кумуш ҳаромми? Устоз агар саволим хато ёки ноўрин бўлса узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бир дона суннатга мувофиқ узукдан бошқаси ҳаром. Бу ҳамма ерда кўп марта такрорланган.