Ассалому алайкум! Мен қишлоқда яшаб, қўшимча иш сифатида чорвачилик билан шуғулланаман. Ветдокторларнинг айтишича сигирнинг қорнида 4 ойлик боласи бор экан. Биз сигирни бирорта буқага кўрсатмаганмиз. Лекин ёнида 1.5 ёш хўкиз боласи бор эди. Докторлар боласидан ҳомиладор бўлган дейишмоқда. Шунга нима қилишни билмай қолдик. Вақти келиб сигир туғса бунинг сути ва боласи(агар соғлом туғилса) ҳалол бўладими?
Ваалайкум ассалом! Маҳрам ва номаҳрамлик фақат инсонларга тегишли. Улардан бошқа ҳеч қайси жозотда бу нарса эътиборга олинмайди. Жумладан сиз айтган сигирда ҳам. Сутини ичишингиз ҳам туққан боласини гўштини ейиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.