Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамга жин, шайтон кириши мумкинми?

21:41 / 27.01.2015 | hillary | 12130
Сизга бир масала юзасидан савол бермоқчи эдим. 2 йил аввал келинойим бир фожеадан таъсирланиб, ҳар нарсадан қўрқадиган бўлиб қолди. Шунинг учун шаҳримиздаги бир мулланинг олдига олиб бордик. У киши келинойимга жин кирганини ва Қуръони Каримдан оятлар ўқиб уни чиқариш мумкинлигини айтди. Кейин келинойимни ётган ҳолатда бош тарафидан туриб баланд овозда ўқий бошлади. Келинойимнинг қулоғига ўқиган эди, қўл оёқлари қимирлаб, қаттиқ, тез титраб тебрана бошлади. Мулла жин кирган бўлса шунақа бўлишини айтди. Бир неча кун ўқигач, жин чиққанини айтди. Ростдан шундай бўлиши мумкинми? Яъни одамга жин кириши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Оят ва ҳадисларда “жин тегиш” маъноси келган, “кириш” дегани йўқ. Ҳанбалий мазҳабидан бошқа мазҳабларда ҳам “Жин кириш” деган гап йўқ. Бундай ҳолатдан сақланиш учун киши имонни мустаҳкам қилиб, маҳлум оят ва дуоларни ўқиб юрмоғи керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat