Ассаламу алайкум! Узтозлар, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Уч одамнинг намози қабул бўлмайди. Шулардан бири қочоқ қул” деган ҳадислари борми ва у саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса нега бизнинг даврда қулчилик йўқ. Ёки кейинчалик мутъа никоҳига ўхшаб қулчилик ҳаром қилинганми? Саволим ўринсиз бўлса минг бор узр. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Қулчилик қадимдан жуда ривожланган савдо тури ҳисобланган. Аллоҳ таолонинг фазли карами билан Исломни сабаб қилиб бу нарсага чек қўйган.
عن جابر بن عبد الله ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وس : ((ثلاثة لا يقبل الله لهم صلاةً ، ولا يرفع لهم إلى السماء حسنةً : العبد الآبق حتى يرجع إلى مواليه ، فيضع يده في أيديهم ، والمرأة الساخط عليها زوجها حتى يرضى ، والسكران حتى يصحو
Жоибр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Аллоҳ таоло уч кишининг намозини қабул қилмайди ва уларнинг яхшиликлари осмонга кўтарилмайди. Қочоқ қул то саййидлари хузурига қайтиб, қўлини уларнинг қўлига қўйгунича. Эри ғазаблантирган аёл, тоо эрини рози қилгунича. Маст хушига келгунича" дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Бу ҳадис борасида уламолар турли фикр айтганлар. Баъзилари саҳиҳ деса, баъзилари заиф деганлар. Валлоҳу аълам.