Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиқмадими

10:39 / 18.09.2020 | Nazokat Bonu | 1405

Ассалому алайкум! Мани яқин 1ойдан ошиқроқ вактан бери қўрқув босади. Яни ўзим билан ўзим жуда кўп олишаман урушаман. Ва кўпинча пешонам ёки бурним қичиб қолса худди христиан динидагилар қилишадику юзларида елкаларида. Манам шунақа қивормий, ман унақа қивормаяманми диб қўрқаман ва бўйнимга тақинчоқ тақсам худди хрестианларни нарсасини таққандай жуда қўрқиб Астағфируллах дейман. Тўсаттан шунақа ёмон хаёллар кевуради. Диндан чиқиб қомаяпманми деб қўрқаман. Шу хаёллар бошлангандан бери хич харакат қисамам намоз бошломаяпман. Ўзимдан жуда хавотирдаман. Шу холатта ўлиб кетишдан. Диндан чиқиб қомадимми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа васваса билан диндан чиқмайди. Сиз “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat