Ассалому алайкум! Излаш ҳизматидан шу малумотга эга бўлдимки агар 2 ёки 3 ракатли намоз ўқиётган инсон иккинчи ракатда Аттайёт дуосини ўқиб сўнг кейинги яъни охирги ракатда ўқилиниши керак бўлган дуодан ҳам озроқ ўқиб қўйса саждаи саҳф қилинади деб. Мен шуни сўрамоқчиманки агар бу ҳолат жамоат намозида имомга иқтидо қилган одам билан бўлсачи. Менда айнан шу ҳолат юз берди. Аввало айб ўзимда ҳушёр ҳолатда ўқишим керак эди. Уйга бориб қайта ўқимоқчи эдим лекин афсус фурсат бўлмади. Энди қазоси ўқиладими ёки ўша намозим дурустмикин?
– Ва алайкум ассалом! Намозингиз дуруст. Валлоҳу аълам!