Буср ибн Саъид, Зайд ибн Холид ва Абу Толҳа розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, фаришталар суратлар бор уйга кирмаслар», дедилар». Ушбу ҳадисдаги суратлар ҳукми одам ва ҳайвонлар шаклидаги қўғирчоқлар ва юмшоқ қўғрчоқларгаям таълуқлими? Савол беришимга ҳозирда янги келинлар ётоғини йиғиштириб, устига қўғирчоқ қўйиш одат бўлётгани сабаб бўлди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жонли нарсаларга тегишли. Аммо қўғирчоқ болалар ўйнаши учун бўлса, рухсат бор.