Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

курон хакида

00:00 / 28.04.2011 | eski savollar | 5706
ассаламу алайкум хурматли шайх хазратлари мени бир саволим бор эди.мен рус тилида исломий маруза эшитдим унда марузачи айтишича:куронда мансух булган оятлар хам бор. хаттоки шундай оятлар хам булганки кироат килиниши хам бекор килинган. шу тугрими?у киши оят хам келтирди мазмунан шундай: биз бир оятни бекор килсак ёки ёдингиздан унутдирсак урнига ундан кура яхширогини нозил киламиз.мени илмим жуда хам оз хазрат саволимни хатолари булса узур.оллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло бузилиб, издан чиққан инсон жамиятинининг ижтимоий касалликларини худди оғир касални усталик билан даволаётган табиб каби даволайди. Табиб асосий касалликни даволашдан олдин атрофдаги майда касалларга вақтинчалик дорилар бериб туриб, кейинчалик, фурсати келганда, асосий дорини ишга солгандай, Аллоҳ таоло жоҳилият дардларини даволашда олдин бир ҳукмни жорий қилиб туриб, вақти етганда уни амалдан қолдириб, ўрнига асосий ҳукмни жорий этар эди. Буни «насх» дейилади. Ислом шариатида насх борлигини билган яҳудийлар ўз одатларича фитна қўзиб, висирвисир гап тарқата бошладилар.Улар: «Муҳаммадни кўряпсизларми, бугун шерикларига бир ишни буюрса, эртага ундан қайтариб, бошқасига буюряпти. Бугун бир гапни айтса, эртага ундан тоняпти», деб гап тарқатдилар.Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни туширди. Бу оятда Аллоҳнинг аввалги оятда зикр қилинган улуғ фазли намоён бўлди. Чунки насх ҳам Унинг фазлидан бўлиб, бандаларга енгиллик учундир.106. Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унутдирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини билмадингми?107. Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга дуст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми?«Насх» сўзи луғатда ўзгартириш, бекор қилиш маъносини билдиради. Шариат таърифида эса, бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига айтилади. Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар бўлмасга Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олишаверганидан сўнг, Аллоҳ таоло оят тушириб, ким Пайғамбар алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Пайғамбар алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканлигини англаб бўлганларидан сўнг, бошқа оят тушириб, аввалги ҳукм бекор қилингани эълон этилди.Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир эканлиги таъкидланган. Ана шу қудрати ила хоҳлаган оятни насх қилади, хоҳлаганини унутдиради. Бу хоҳишни яҳудийлар чегаралай олмайдилар. Шунингдек, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники, жумладан, қайси оятни насх этиш, қай бирини унут қилиш ҳам У Зотнинг Ўзининг мулки, Ўзи билади.Бу масалани “Улумул Қуръон” деб номланувчи илмда батафсил баён қилинади. Ҳозир шу китоб устида иш олиб борилмоқда. Дуо қилиб туринглар, чоп этилиб қолса, ҳаммамиз биргаликда фойдаланамиз.Насх масаласи “Усулул фиқҳ” илмида умумий тарзда кўрилади. Бу борадаги китобимиздан тушуниш осон бўлиши учун бир бўлак маълумот тақдим қилишга ижозат бергайсиз.ҲУКМНИНГ НАСХ БЎЛИШИ«Насх» сўзи луғатда «ўзгартириш», «бекор қилиш» маъносини билдиради. Усулул фиқҳ таърифида эса: «Бир шаръий ҳукмнинг ундан кейин келган шаръий далил билан бекор қилинишига «насх» деб айтилади». Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасга Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олишаверганидан сўнг, Аллоҳ таоло оят тушириб, ким Набий алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Набий алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканлигини англаб бўлганларидан сўнг, бошқа оят тушириб, аввалги ҳукм бекор қилингани эълон этилди.Насх бошқа шариатларда ҳам воқеъ бўлган. Албатта, бизнинг шариатимиз ўзидан аввалги шариатларнинг шаръий ҳукмларини насх қилгандир. Шу билан бирга, бизнинг шариатимиз ичида собит бўлган ҳукмнинг насх бўлиши ҳам бор. Бунга далил сифатида уламоларимиз Қуръони Каримнинг «Бақара» сурасидаги қуйидаги оятни келтирадилар:«Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини билмадингми?» (106-оят).Лекин шуни яхши билиш керакки, шаръий ҳукмларнинг насх бўлиши фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлади. Ул зот алайҳиссаломдан кейин насх йўқдир. Чунки, насхни фақатгина ваҳийдан билинади. Ваҳий эса, фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлган. Ул зотнинг вафотларидан кейин аҳкомларнинг бирортаси насх бўлмайди. Насхнинг шариатда бўлишининг ҳикмати шаръий ҳукм боғланган бир нарсанинг инсон манфаати учун ҳолати ўзгариб қолганини эътиборга олишдан иборатдир. Мазкур ҳолатни риоя қилиб, аввалги ҳукмни ўзгартириш учун, шариатда насх қоидаси жорий бўлган.Ҳукм вақтинчалик сабаб ва маслаҳатлар юзасидан истинбот қилинган бўлади. Вақт ўтиши, шароит ўзгариши билан ҳалиги кўзланган манфаат ва келтирилган сабабнинг ҳолати ўзгариб қолади. Сабаблар йўқ бўлади ва манфаат ўзгариб туради. Бас, энди аввалги ҳукмни ўзгартиришнинг тақозоси юзага чиқади. Мукаллаф инсонлар учун эски ҳукмни битириб, Янги, бошқа бир ҳукмни жорий қилиш манфаатлироқ бўлиб қолади. Янги ҳукмнинг бардавом бўлиши ирода қилинади. Шундай қилиб, одамларни эски вазиятдан афзалроқ, пухтароқ ва яхшироқ вазиятга ўтказилади.Гоҳида ҳукмни ўзгартиришдан мукаллафларни синаб кўриш кўзда тутилиши ҳам мумкин. Мисол учун, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи бир ҳадисларида қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ ушлаб қолиш мумкин эмаслигини баён қилганлар. Ана ўша наҳйни қилган пайтларида муҳтож кишиларга озиқ-овқат улашиш тақозоси юзага чиққан эди. Шунинг учун, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг гўштидан ҳеч нарса қолмаслигига амр қилдилар. Кейин шароит яхшиланиб, наҳйнинг сабаби тугади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга қурбонлик қилишса, гўштини хоҳлаганларича сақлаб туришга рухсат бердилар.Яна алоҳида таъкидланадиган нарсалардан бири шулки, насх фақат амр ва наҳй таклифи бор шаръий жузъий ҳукмларда бўлади, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat