Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кадар тугрисида.

00:00 / 08.07.2011 | eski savollar | 2484
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух мухтарам Шайх Хазратлари.Жума кунлари радиоэфирда бериладиган маърузаларингизнинг бирида "Казо ва Кадар"га оид мавзуни эшитдим, бу мавзуни "Сунний акийдалар" китобида хам жуда кенг ёритгансиз. Аллох иймонимизни мустахкам килсин, узидан узгага зор килмасин. Шу уринда бир масала буйича яна озгина тушунтириш беришингизга мухтожман. Саволим куйидагича: "ЛАВХУЛ-МАХФУЗ" да Аллох узининг чексиз илми азалийси ила борлик яралгандан бошлаб Киёмат(Узи билган Кун)гача буладиган барча яхши/ёмон ходисаларни Калам ила ёзган ва албатта ушандай булади. Бунга менда хеч кандай шубха йук. Энди ожиз бандамиз, айбга буюрмайсизу соддарок килиб айтадиган булсам бу мавзуни укиётганимда хам, эшитганимда хам беихтиёр хаёлимга "агар Аллох менинг ва якинлармнинг такдирига купдан яхшиликлар катори баъзи пайтлар машаккатлар(албатта синов хикмати сифатида) хам буюриб куйган булса, демак хали хаётда у машаккатларни енгишга тайёр булиш керак" деган хаёл келади. Энди сурамокчи булган масаламнинг асосий магзини сурайдиган булсам, Казо ва Кадарга бешубха иймон келтириб, шу билан бирга ибодатни купайтириб, хар нафасда Аллохни зикр килиб, Узига астойдил дуо килиб, шу оркали "такдиримизда Аллох белгилаб куйган машаккатларни Узи хохласа узгартириб юбориши мумкин" деган этикодда булса ёмон жойи йуким ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ёмон жойи йўқ. Қазо икки хил бўлади. Мубрам қазо. Муъаллақ қазо. Мубрам қатъий, бўлиши аниқ дегани. Муъаллақ дегани, бир нарсага боғланган дегани. Ана ўша муъаллақ қазо дуо, яхшилик ва садақага ўхшаш нарсалар билан ўзгаради, деган уламолар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat