Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инглиз тилидан ҳадис таржима қилиш

13:10 / 02.02.2023 | Khalid ibn al-Walid | 919

Ассаламу алайкум! Ман яқинда Ҳадисларни электрон шаклда ўзида жамлаган "Телеграм Бот"ини яратгандим. Лекин ундаги Ҳадислар ўзбек тилига инглиз тилидан таржима қилинган ва шу боис баъзи таржимадаги камчиликлари бор. Шундан бери кўнглим ғаш. Инсонларга манфаатли бўлсин деб қилган эдим. Лекин Ҳадис матнини ўзгариши тўғри эмас деб ўйлаб қолдим. Ҳадисларимиз электрон шаклда йўқ экан. Жуда кўп қидирдим лекин топа олмадим. Шунинг учун ҳам инглизча матнидан таржима қилдим. Бу қилган ишим тўғрими ёки у Ботни ўчириб юборайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу илм омонат ҳисобланади. Ҳадисларни араб тилидан тўғридан тўғри ўзбек тилига таржима қилиш керак. Ўртага воситачи тил қўшилса асл маънодан жуда узоқлашиб кетилади. Ҳозирдаги “автоматик таржима” диний матнларни таржима қилишга мутлақо ярамайди. Бу ишингизни дарҳол тўхтатинг. Бирон соҳани аниқ биладиган мутахассис таржима қилган ҳадислардангина фойдаланинг. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан ёлғон гапирган одам дўзахдан жойини тайинласин дейилган. Аллоҳдан қўрқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat