Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Албатта, Аллоҳ барча бандаларининг умри қанча эканлигини ва қандай ўлим топишини тақдирига туғилмасидан олдин битиб қўйган. Аммо ота оналарнинг фарзандларга тарбия беришдаги хатосиданми, илмсизликданми ёки бошқа бир сабабданми, охирги 2 йилда бизнинг қишлоқда 5 дан ортиқ вояга етмаган ёшлар ўз жонларига қасд қилди. Буларнинг ҳаммаси ўзига тўқ оиладан, ўзини осиш учун ҳаётида ёки оиласида бирор бир муоммога дуч келмаган ёшлардир. Масалан, бири онаси билан бозорга бориб ўзига янги кийимлар сотиб олиб бозордан келгандан кейин ўша кийимларни кийиб молхонасига кириб ўзини осди. Яна бири ўртоқлари билан футбол ўйнаб келиб, у ҳам молхонасига кириб ўзини осди. Ўзларини осишга мажбур этган нарса нима эканлигини энди ёлғиз Аллоҳга аён. Бу аянчли воқеаларни муоммосини қандай ҳал этишни билмай маҳалла оқсоқоллари ҳам ҳайрон. Муаммони олдини олиш учун нимадир чора кўриш керакми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уларни ўзини ўлдиришга мажбур қилган нарса динсизликдир. Оқсоқоллар ўзлари динимизни яхши ўрганиб, ёшларга ҳам ўргатсинлар. Бизнинг динимизда ўзини ўзи ўлдириш жуда ҳам қаттиқ қораланади.