Ва алайкум ассалом! Динимиз қоидаси бўйича, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ҳар қандай ишда бандага итоат қилинмайди. Гарчи улар ота-она бўлсалар ҳам. Намоз ҳар бир вояга етган мусулмон шахсга фарздир. Бир вақт намозни ўқимаслик ва бир кунлик рўзани тутмасликнинг ўзи жуда ҳам катта гуноҳдир. Намоз ва рўзани тан олмаслик эса кофирликдир. Сизнинг ота-онангиз сизга «намоз ўқима, рўза тутма» дейишлари билан жуда катта гуноҳга журъат қилибдилар. Улар тезда тавба қилишлари керак. Улар, «намоз ўқишинг ва рўза тутишинг давлатга тўғри келмайди» дейишлари билан давлатга ҳам қарши катта жиноят қилибдилар. Давлат бу гаплари учун уларни жазолаши мумкин. Чунки давлат ибодат қилишга рухсат берган. «Намоз ўқиш ва рўза тутиш жиноятдир» деган гап давлатнинг бирорта қонунида йўқ. Давлат ўз қонунига қарши бўлганларни жазолайди. Давлатга туҳмат қилмаслик керак. Сиз намоз ўқишни давом эттиринг. Аллоҳ таоло Ўзи осон қилади. Валлоҳу аълам!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
http://savollar.islom.uz/savol/4060