Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос!

15:30 / 15.10.2014 | shogird bola | 2756
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Мени ёшим 21 да, алҳамдулилаҳ ёш бўлсамда ҳаром ва ҳалолни оз бўлса ҳам фарқлаб ожизона бўлса ҳам ибодатларни қилиб, сизнинг китобларингизни мутолаа қилиб келмоқдаман. Устоз, илтимосим шундан иборат эдики, мен ёшимдаги дўстларим ва мени ҳаётимда бир нохуш иш бўлмоқда, биз билганимизча Қуръони карим ва бошқа сизни китобларингизни ўқиймиз, шу сайтдаги ва ислом.уз сайтидаги мақолаларни ўқиймиз. Ҳаромдан ўзимизни сақлаб, намоз ўқиб, рўза тутиб, яхшилик қилиб касб-хунаримиз билан ватанимизга фойдамиз тегиб келмоқда алҳамдулилаҳ. Бизни ранжитган ҳолат айрим дўст яқин-қариндошларни нотўғри иш қилаётганларини айтиб, бу қилаётган ишингиз нотўғри, гуноҳ десак, «Эй сен гапирмагин, нимаси гуноҳ?! Ҳамма киляпти-ку, Ваҳҳобийларни гапини гапирма!» деган жавобни оламиз. Устоз, шу гаплар бизни жуда хафа қилмокда. Ўзини ҳаромдан, ҳаром ишлардан сақлаш, суннатга риоя қилиш нотўғри эмаску. Шунунинг учун, Устоз, илтимос, шу сабабдан барча тушуна оладиган бир мақола ёзсангиз, тўғри мусулмон инсонга шундай нотўғри сўзларни айтмаслик тўғрисида. Инша Аллоҳ нотўғри гапларни айтаётган одамлар ўқиб, тўғри хулоса чиқарсалар. Қимматли вақтингизни ажратиб, бизга қилаётган яхшиликларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У одамлар тушунишмайди ва тушунишни истамайди ҳам. Агар уларда заррача инсоф бўлса. Сизлар ўқиган нарсаларни ўқиб кўришар эди. Улар ўзларининг нобакорликларини ваҳҳобийлик билан ҳаспўшлашади. Уларнинг наздида уларга ёқмаган динга оид гап айтган воҳҳобий ҳисобланади. Сизлар улардан узоқ бўлинглар. Уларнинг озорларига сабр қилганингиз учун савоб оласизлар. Улар эса ўзларининг нобокорликлари гуноҳи устига сизларга озор берганлик гуноҳини ҳам юклаб оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat