Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 йиллик қарз

17:41 / 07.04.2015 | Mo'min Ali | 2293

Ассалому алайкум! Бизга тўғри йўл кўрсатиш учун беминнат қилаётган ушбу саъй ҳаракъатларингизга Аллоҳ Ўзи барака берсин. Сизларга қилаётган савобли амалларингизни ажрларини кўпайтириб берсин. Ёшликдан отасиз қолган яқин курсдошим тадбиркорлик қилиш учун бошқалар билан шерикчилик қилиб фирма очди. Фирмани очишда у йигит кутганидан кўра кўпроқ пул сарфланган ва шерикларидан сўролмай қолди. Шу пайт мендан ёрдам сўради, бера олганим 400$ бўлди(2012 баҳорида адашмасам). У йигитга ишонаман, менга ҳозир ўша пул унчалик зарур ҳам эмас. Курсдошим фирмасида муаммолар бўлиб, ҳалигача ўша пулни беролмади. Мен ҳаммасини кўриб турдим. У йигит мен рози бўлганлигим учун аввал ҳаммадан қарзини узди, энди менга бермоқчи. Лекин неча марта кечиктирдим деб 800$ бермоқчи. Бундай келишув аввалдан йўқ эди, унга аввал шерикчиликни таклиф қилганимда “мураккаблаштирмайлик” деб рози бўлмаганди. Энди мен 400$га қўшимча берганини олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Олмасангиз дўстликни адо қилган бўласиз. Кутмаган бўлсангиз шарт қилмаганингиз учун олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat