Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўраган яхшими?

18:02 / 23.01.2017 | sardor | 3088

Ассалому алайкум! Устозлар, мен Россияда ўқиганман. У ерда гўшт маҳсулотларини фақат ҳалолини излаб топиб, сотиб олар эдик. Энди мен ҳозир Ўзбекистондаман. Саволим гўшт  маҳсулотларини хоҳлаган қассобхонадан сотиб олиб есам бўладими? Ёки бу ерда ҳам сўраган яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тағобун” сурасида марҳамат қилади : فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ۝ 16. Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ҳамда қулоқ осинг, итоат қилинг ва нафақа қилинг, ўзингизга яхши бўладир. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. Бу оятнинг аввалида Аллоҳ таоло мўмин бандаларини Унга иложи борича ва имкони борича тақво қилишга даъват этяпти, буюряпти. «Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг…» Тақвонинг чегараси йўқ, қанча кўп бўлса, шунча яхши. Лекин инсон ўзини ортиқча такаллуфга уринтириши Ислом ғояси эмас. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ташқари ишларга буюрмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Сизларни бир ишга буюрсам, қўлингиздан келганича қилинг, бир ишдан қайтарсам, ундан қайтинг», – деганлар. Демак, итоатнинг чеки йўқ, аммо ман қилинган нарсалар бўлакларга бўлинмайди, уларнинг ҳаммасини бирдан адо этиш даркор. Илоҳий амрларни оқилона тинглаб, уларга итоат этиш ҳар бир иймонли шахснинг бурчидир. Аллоҳ таоло мўминларни яна мол-дунёларидан нафақа қилишга ҳам буюрмоқда ва бу иш мол сарфловчининг ўзига яхши бўлишини уқтирмоқда. «...қулоқ осинг, итоат қилинг ва нафақа қилинг, ўзингизга яхши бўладир». ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat