Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху хурматли ва азиз Шайх хазратлари, Сизга ва ушбу сайт мутассадиларига чуқур хурмат изхор билдирган ҳолда, саволимга батавсил жавоб оламан деган умиддаман. :арроw:Ўзбек ҳалқида «Хўжа», «Саид» ва «Бек» авлодлари мавжуд, «Саид» ва «Хўжа» авлодлар пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо с.а.в.нинг жуфти-халоллари бўлмиш Хадича бинт Хувайлид (р.а.) ва Оиша (р.а.) онамизнинг фарзанду-зурриёдлари, «Саид» ва «Хўжа» авлодидан бўлмиш қизларни оддий аҳолига турмушга бериш мумкин эмас деган фикр мавжуд.[у]Юқорида келтирилган фикрлар тўғрими?[/у][у]Агар нотўғри бўлса ушбу авлодлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.[/у]Аллоҳ рози бўлсин, олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Нотўғри.- Улар имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг зурриётлари деб айтилади.- Қиз бериш тўғрисидаги гап ихтилофли. Аслида улардан қиз олиб, қиз берса бўлади. Кейинчалик, фақиҳлар тенглик тўғрисидаги гап чиққанда бўлмайди дейишган.