Машинамни ювдириш учун кўпинча борадиган автоювиш жойига бордим. Ҳар доимги ювиш нархи 10.000 сўм эди. Лекин машинамни қабул қилиб олмоқчи бўлган ишчи "касса нархи кўтарилди, 15000 сўм берасиз” деди. “Ҳўп” деб машинамни ташлаб кетдим ва қайтиб келгач, ўша ернинг иш юритувчиси олдига кириб нарх ҳақида сўрадим. У 10.000 сўмлигини айтди ва “ўша ишчини менга кўрсатинг” деди. “Чақимчилик қилмай” деб ўзим келишиб олишимни айтсам ҳам кўнмай орқамдан бориб ишчисини уриша кетди. Шу қилган ишим чақимчилик эмасми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Чақимчилик эмас. Очиқ айтиш керак. Бунга ўхшаган ҳаромхўрларнинг адабини бериш керак.