АҚШдаги Вашингтон Исломий жамияти АҚШдаги товуқ ишлаб чиқарадиган ва ҳозирда Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи бўлган бир компанияга “ҳалол” сертификатини берар экан. Ушбу жамиятни “ҳалол” сертификат бериш стандарти ва тартибида товуқни “механик сўювчи машина” қассобнинг назоратидаги иш асбоби ҳисобланиб, машинанинг механик пичоқ ўткир бўлиб, товуқ бўйнининг олд қисмидан бир марта тортганда сўйиши, механик сўйишни ушбу “халол” сертификатни берувчи жамият текширувчиси томонидан мониторинг қилиниши ва бошқа шартларга амал қилган ҳолда, товуқ механик йўл билан сўйилса ҳам “ҳалол” сертификати берилиши кўрсатилган. Халқимизни ҳалол товуқ билан таъминлаш мақсадида, юқоридаги айтилган компаниядаги механик йўл билан сўйилган товуқларни “ҳалол” ёки “ҳаром”лиги, ҳамда ушбу компанияга юқорида айтиб ўтилган жамият тарафидан берилган “ҳалол” сертификатни тўғри деб қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида сизнинг фатвоингизга жуда муҳтожмиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бисмиллаҳни айтиб, шариатга мувофиқ сўйган бўлса, ҳалол бўлади. Жараённи кўрмай туриб, аниқ билмай туриб ҳеч ким сизга фатво бера олмайди. Механик сўйишда кўпгина нуқсонлар бор.