Менга ишхонам бир ишни битиргин деб масалан 30 сўм берди. Бир танишим ўша пул беришим керак бўлган одамни танигани учун, гаплашиб 25 сўм қилиб берди. У одам (пул берган одамим) айтдики, “5 сўмни мана бу одамга берарсиз” деб, ўзи 20 сўм олди. Мен ишхонамга 5 сўм бериб айтдимки,” 25 сўм бердимда у киши 20 сўмни ўзи олди, қолган 5 сўмини гаплашиб берган одамга беришимни айтди” дедим. Лекин у одамнинг исмини (келиштириб берган одамни) сир тутдим. Кейин ўша 5 сўмни келиштириб берган одам билан бўлишиб олдик. Бу бўлишилинган пул менга ҳалолми ?