Ҳазрат, мен аёллар бўяйдиган соч бўёқлари орасида хинадан бошқа бўёқлар сочга қатлам ҳосил қилиб таҳорат ва ғуслга монеълик қилади, деб ўқувдим. Аёлим қора тангли бўёқ билан сочини бўяб намозларини ўқиб юрган экан, мен кейин билиб қолдим. Ҳазрат мен "Ким таҳоратсиз қасддан намоз ўқиса кофир бўлади"- деб эшитганман. Бу ҳолатда бизнинг никоҳимизга футур етмайдими? Аёлим баъзи вақтларда намозни қасддан тарк қилиб, ўз вақтидан ўтказиб юборади. Мен эшитганманки "Мўмин билан кофир ўртасида намозни тарк қилиш бор" - деб. Қўрқаманки, бундай ҳолатларда никоҳимизга футур етмасмикин деб. Чунки инсон кофир бўлса, орадаги никоҳ кетишини ҳам эшитганман. Ҳазрат, мана шунақанги ҳолатларда никоҳни янгилаб олиш лозим бўладими?
Ташаккур!