Ассалому алайкум! Мен бир одамдан қарз олган эдим. Кейин қарзимни тўла тўкис мен қарз олган одамнинг отасига тўладим, аммо ўзига айтмадим. Шу ишим тўғрими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ота бошқа ўғил бошқа. Отага берганингиз билан ўғилдан адо қилган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!