Ассалому алайкум! Яқинда мани холам вафот этди онам бошига оқ рўмол устига оқ кўйлак кийибди. Буни олдиндан ҳам биламан ҳози қандай билмадим бобом вафот этганда кийимини 3 ой кийишарди рўмолини эса 40 кундан кейин ташлашарди. Мана шунақа ишларга динимизда рухсат борми кийилиши шартми бирон жойда айтилганми?
– Ва алайкум ассалом! Динимизда мотам кийими деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!