Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила (давоми)

13:09 / 10.12.2014 | Muhsina Abdulloh | 2664

Мен оилам.уз сайтида жойлашган «Бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқнинг шаръий ҳукми» номли мақола, андроид дастурлари учун ишлаб чиқилган «Талоқ» китоби, ҳамда Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг бемазҳаблар билан бўлган суҳбатларида бир вақтнинг ўзида айтилган уч талоқ ҳақидаги сўзларини ўқиб, ўзим учун тегишли хулоса чиқардим. Ҳурматли ҳазрат, берадиган саволларим қуйидагилардан иборат.
1. Собиқ турмуш ўртоғим беш йил аввал уч талоқ қўйиб, менга бу ҳақда айтмай яшаб, менга зулм қилганми?
2. Қариндошларимдан бири уч талоқдан кейин эр-хотин бирга яшаб бўлмаслигини билишган. Лекин менга уч талоқ тушганини айтишмаган. Улар бу ҳолда гуноҳкор бўлишганми?
3. Аллоҳга ҳамд бўлсин, ўзим ҳижобдаман, фарз ибодатларини бажараман. Зино ва унга яқинлаштирувчи амаллардан узоқ тураман. Собиқ турмуш ўртоғим мен билан шунча йил ҳаром яшаган. Буни шунча вақт билмай яшашимнинг ҳикмати бўлиши мумкинми?
Қадрли вақтингизни кетказиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Собиқ турмуш ўртоғингиз беш йил аввал уч талоқ қўйиб, сизга бу ҳақда айтмай яшаб, зулм қилган. 2. Қариндошларингиздан бири уч талоқдан кейин эр-хотин бирга яшаб бўлмаслигини била туриб айтишмаган бўлса, гуноҳкор бўлган. 3. Собиқ турмуш ўртоғиингиз сиз билан шунча йил ҳаром яшагани ва буни шунча вақт билмай яшашингизнинг ҳикмати динимизни ҳар бир ишдаги ҳукмини билмай юришнинг оқибати яхши бўлмаслигини англаб етишдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat