Автомобилимни, бир мусулмонга, келгуси йилларни закотидан деб бердим. Агар, закот вақти келмасидан öлиб қолсам, сизга эҳсон ва мен розиман дедим. Бу ишим тöгрими? Агар тöгри бöлса, закот ҳисоблаётганимда, мазкур автонинг устидан ҳам закот ҳисоблайманми ёки, автонинг öзи закот учун олдиндан бериб юборилгани учун, нисобга қöшилмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Закотни олган одам камбағал бўлиши керак. Автоуловни закотга беришга нима сабаб бўлди? Бир одамга бир нисобдан ортиқ закот берилмаслиги керак. Менда бу иш ҳақида шак пайдо бўлди.